UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

“Пахтакор” янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

“Пахтакор” янги футболчиларни таништирди

Теглар :  Пахтакор
Бугун Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 2016 йилги мавсумдан олдин ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни таништирди.

Унда клуб бош директори Рустам Кўпайсинов, спорт директори Григорий Цейтлин ҳамда янги футболчилар қатнашишди.

Рустам Кўпайсинов: “Янги мавсум бошланмоқда. Клубга янги келган футболчиларни таништирамиз. Улар орасида анчадан буён таркибимизда кўришни истаган футболчилар бор, Декабрь ойида Тошкентда илк йиғинни ўтказдик. БААда икки ҳафталик йиғин ҳам ўтказиб қайтдик. Тошкентдаги йиғин орқали янги мавсумга сўнгги тайёргарликни олиб бордик. Мақсадимиз ўзгармайди, доимгидек барча совринлар учун курашамиз”.

Григорий Цейтлин: “Жамоа учта тўлиқ йиғин ўтказди. Тошкент, Дубай ва Тошкентда ўйинлар ўтказдик. Барча йиғинларда ўз олдимизга қўйилган вазифаларни бажардик. Футболчилар синовдан ўтказиб олинди. Бу йилги мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш”.
Шундан сўнг янги футболчиларга жамоа формаси топширилди.


Бир неча йил давомида “Пахтакор”да ўйнаб кўплаб совринларга эга бўлган дарвозабон Темур Жўраев 12-рақамда ўйнайди. “Шўртан”дан жамоа сафига қўшилган Сухроб Бердиев 19, “Навбаҳор”дан келган ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов 7, ўтган йилги мавсумни Эронда ўтказган Ойбек Қиличев “Пахтакор”га қайтди ва 35-рақамни танлади. Ёш ва умидли ҳужумчи Акобир Тўраевга эса 17-рақам топширилди.

- “Бухоро” бу мавсумда ўз олдига катта мақсадлар қўйган, нима учун сиз “Пахтакор”ни танладингиз?
Акобир Тўраев:
- Ёшлигимдан “Пахтакор”да ўйнашни орзу қилардим. Бу мамлакатимизнинг энг кучли ва шонли клуби ҳисобланади. Жамоа ғалабаларига ўз хиссамни қўшмоқчиман.

- Таркибни бир қатор еткачилар тарк этишди. Бу сизни ҳавотирга солмаяптими?
Рустам Кўпайсинов:
- Йўқ. Тўғри бир неча футболчилар кетишди, аммо уларнинг ўрнини тўлдириш ишлари ҳам олиб борилди. Барчасини янги мавсумдаги натижалар кўрсатиб беради.

- Жамоага олиб келинган футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
Григорий Цейтлин:
- Азим Аҳмедов аслида бизнинг жамоадан “Навбаҳор”га ўтганди. Ўшандаёқ биз бу клуб раҳбарияти билан оғизаки келишувга эришгандик. Яъни Аҳмедов бир неча йилдан сўнг уни сотиб олиш ҳуқуқи бор эди. Суҳроб Бердиевни анчадан буён кузатиб келдик. Уни олий лиганинг етакчи клубларига қарши ўйинлари орқали кузатдик. Акобир Тўраев ҳам ёшлигида “Пахтакор” жамоаси аъзоси бўлганди. Аммо ёш бўлгани учун Бухорода ўйнади. Энди ўз сафимизга қўшиб олдик.  Ойбек Қиличев ва Темур Жўраевни эса

- Лобанов кетгач жамоа дарвозабонлари орасида рақобат камайгандек. Бу йил биринчи дарвозабон бўлиш имкониятингизни қандай баҳоласиз?
Темур Жўраев:
- Жамоада асло рақобат камайгани йўқ. Сабаби Рибкин ва бир нечта ёш посбонлар бор. Шу боис биринчи рақам бўлиш жуда қийин бўлади. Уйимга қайтганимдан хурсандман.

- Жамоа трансферлар орқали ўз молиявий ҳолатини яхшилаб олдими?
Рустам Кўпайсинов:
- Фақатгина Егор Кримецнинг трансфери орқали маълум сумма ишлаб олдик. Александр Лобановни эса Эронга бепул қўйиб юбордик. Махарадзе, Мерзляков ва бошқа футболчилар жамоамизни эркин агент сифатида тарк этишди.

- Энди “Пахтакор” жамоаси мухлислари сиздан Одил Аҳмедовдек ўйин кутишади. Бунга тайёрмисиз?
Азим Аҳмедов:
- Албатта ўз ўйиним орқали мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. “Пахтакор” билан катта ғалабаларга эришмоқчиман.

- Жамоага келган ҳужумчилар Игорь Сергеевнинг соясида қолиб кетарди. Сиз бундан қўрқмадингизми?
Суҳроб Бердиев:
- Тўғри ҳужум чизиғида рақобат жуда кучли. Аммо мен рақобатдан қўрқмайман. Ҳужумчилар барчамиз бир мақсад йўлида бирлашамиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика