"Пахтакор" янги футболчиларини мухлисларга таништирди ФОТО

Narzulla Saydullayev
25 янв 2018, 17:49
Бугун "Пахтакор" стадионида жамоа сафига янги келиб қўшилган ўйинчилар ишқибозларга таништирилди.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги назорат беллашувидан аввал шартнома имзоланган тўрт нафар янги футболчи - Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Баҳром Абдураҳимов ва Дилшод Раҳматуллаев, шунингдек, ижарадан қайтган Егор Кримец ва Жалолиддин Машарипов мухлисларга таништириб ўтилди. Бу футболчилар "Пахтакор" таркибида Туркияда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишга улгуришди.

Улар "Пахтакор" сафида қуйидаги рақамли либосларда ўйнашади:
Фарруҳ Сайфиев - 34
Акмал Шораҳмедов - 2
Баҳром Абдураҳимов - 18
Дилшод Раҳматуллаев - 8
Егор Кримец - 15
Жалолиддин Машарипов - 9


Таништириш маросимидан кейин футболчилар стадионга келган ишқибозларга футбол тўплари ва жамоа либосларини совға сифатида тақдим этишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia