UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  2 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  1 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  9 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди! Янгиликлар

"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди!

Теглар :  Пахтакор
"Flamarion bem-vindo a Pakhtakor!".

Тошкент клуби Фламарион билан шартнома имзолади. 

"Динамо" Батуми сафида 2022 ва 2023 йилги мавсумларда мамлакат тўпурари бўлган. 2019 йилда футболчи тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни олганди. Фламарион Грузия чемпионатида 139 та ўйинда майдонга тушган ва 59 та гол урган. 23 маротаба ассист қайд этган. Бир мавсум қуйи лигасида 32 та баҳсда 24 та гол урган. Россия Премьер Лигасида эса 20 та ўйин, 4 та гол. 

Футболчи фаолиятининг асосий йилларини чап қанот вингери ва марказий ҳужумчи сифатида ўтказган.

Шартнома имзолагач, бразилиялик футболчининг фикрлари шундай бўлди: 

- МДҲ футболи менга таниш. Фаолиятимнинг катта қисмини Грузияда ўтказганман. Худди ўша сермаҳсулликни "Пахтакор" сафида ҳам такрорлаш учун меҳнат қиламан ва мамлакат чемпионатида муваффақият қозониш учун ҳаракат қиламан. 

Жовиньо Фламарион "Пахтакор" билан шартномага имзо чекган тўртинчи легионер бўлди. 

"Жовини биз икки мавсум аввал қўлга киритишни истагандик. Жорий мавсум учун у билан келишувга эришдик. 2025 йилги мавсум ёшларимиз билан тажрибали футболчиларимизни умумлаштирамиз", - дейди Дилшод Каримов.




Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика