UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  0 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  72 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми? Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини Табризнинг "Трактор" жамоасига қарши баҳс билан бошлайди.

Шу муносабат билан жамоалар таркибидаги қимматбаҳо футболчиларга тўхталишга қарор қилдик. "Шеърлар"нинг трансфер баҳоси энг юқори бўлган вакили Ҳожиакбар Алижонов ҳисобланади. "Трансфермаркт" портали тез орада 24 ёшга тўладиган футболчини 900 минг еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячи Меҳди Тикдаринажод ва ҳужумчи Пейман Бабайи "Трактор"нинг энг қиммат вакиллари ҳисобланишади. Уларнинг трансфер баҳоси 650 минг еврога тенг.
Кеча сайтимизда табризликлар ҳақидаги мақола эълон қилинганидан кейин Эрон терма жамоасидаги ўйинлар билан мухлисларимизга танилган Масуд Шожаи (36 ёш) ва Ашкан Дежага (34 ёш) борасида саволлар пайдо бўлди. Шу туфайли уларнинг трансфер нархи ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдик. "Трансфермаркт" портали ҳар 2 футболчини бир хил — 200 минг еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, "Пахтакор" футболчилари орасидан фақатгина Ҳумоюнмирзо Иминовнинг (100 минг евро) трансфер баҳоси Дежага ва Шожаиникига нисбатан паст ҳисобланади.

"Пахтакор" эртага "Трактор" билан ўйнайди. Эрон клуби қандай ҳолатда?        

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика