"Пахтакор" ва МТЖ массажчиси, Анвар Бисеров вафот этди

Nadirkhuja Yuldashev
7 апр 2016, 18:49
"Пахтакор" ва МТЖ массажчиси Анвар Бисеровни 3 февраль куни уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун бизга маълум қилишларича, Анвар Бисеровни жонсиз ҳолатда топишган.

1969 йилда таваллуд топган мутахассис фаолиятини "Навбаҳор" жамоасида бошлаган ва 1996 йилги чемпионлик мавсумида чемпионлик унвонини қўлга киритган эди.

Шунингдек, кўп йиллар давомида МТЖда фаолият олиб борди.

Анвар Бисеров жуда яхши инсон эди. Доимо кулиб юрар, ўзидан кичикларни "паҳлавон" деб атарди.

Унинг оила аъзоларига сайтимиз номидан таъзия билдирамиз!


Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›