UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаварони самимий табриклади  0 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  5 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  38 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1

“Пахтакор” Туркиядаги сўнгги назорат учрашувни ғалаба билан якунлади Янгиликлар

“Пахтакор” Туркиядаги сўнгги назорат учрашувни ғалаба билан якунлади

Теглар :  ПахтакорВардар
Туркия йиғинидаги охирги назорат ўйинида тошкентлик футболчилари "Вардар"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда "Пахтакор"нинг устунлиги сезилиб турди ва иккинчи бўлимда урилган голлар беллашув "Пахтакор"нинг ғалабаси билан тугашини таъминлади. Танаффусга қадар рақиб посбони  Ҳакимов, Аъзамов ва Аҳмедовнинг уринишларини бартараф эришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда захирадан туширилган футболчилар македонияликлар дарвозасини ишғол этишди. Дастлаб Иброҳимов аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Канюк яқин масофадан орадаги фарқни иккитага етказди. Шундай қилиб, Туркиядаги охирги назорат учрашувида "Вардар" 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

"Пахтакор" Туркияда ўтган йиғинни якунлади ва 22 январдан тайёргарликни Тошкентда давом этиради. Белекда "Тургутлуспор" (3:0), "Амедспор" (2:0), "Партизани" (3:1) ва "Вардар" (2:0)га қарши назорат ўйинлари ўтказилганини эслатиб ўтамиз.


Назоратч учрашуви. 20.01.2018.

"ПАХТАКОР" - "ВАРДАР" - 2:0 (0:0)

"Пахтакор": Лобанов (Суюнов, 46), Козак (Сайфиев, 46), Симич, Аъзамов (Тожиев, 84), Шораҳмедов, Раҳматуллаев (Канюк, 77), Аҳмедов (Исматуллаев, 65), Машарипов, Искандеров, Абдураҳимов (Иброҳимов, 65), Ҳакимов (Ғанихонов, 77).

Голлар: Иброҳимов 76, Канюк 83.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика