

"Шерлар" икки ҳафта мобайнида ўша ерда шуғулланишади ва бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Олимпия терма жамоасига жалб этилган футболчилар Қатарда ўтадиган Осиё Кубогидан кейин сафга қўшилишади.
Маълумот учун, жамоа ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ҳам Шаржага учиб кетди. Футболчи хориждан таклиф тушса фаолиятини ўша клубда давом эттиришини маълум қилган.



