UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  0 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  2 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   1 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  10 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  14 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

"Пахтакор" сафарда "Шўртан"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" сафарда "Шўртан"ни мағлуб этди

Иккинчи турнинг кечиктирилган учрашувида "Шўртан"ни 2:1 ҳисобида енгган "Пахтакор" учинчи ўринга кўтарилди.
Ғузордаги беллашувда Мурод Исмоилов деярли оптимал таркибдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Ҳужум чизиғида бу сафар Абдухолиқовни танлаган мураббийимиз ўнг қанот ярим ҳимоясида Махситалиевни майдонга туширди. Мезбонлар устози Зоир тўрақулов ҳам ёш футболчиларга эътибор қаратаётганини таъкидлаш жоиз. Дастлабки дақиқаларда устунлик жамаомиз тарафида бўлди. Бунинг натижасида Қиличев Искандеровнинг тўп оширишидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 18-дақиқада Абдухолиқовнинг ҳаракатидан сўнг Махситалиев ўзини кўрсатди. Шу тариқа ҳисобни 0:2га етказган футболчиларимиз биринчи таймни хотиржам якунлашди.

Танаффусдан сўнг мезбонлар фаолроқ ҳаракат қила бошлашди. Бунинг самараси ўлароқ бўлим ўрталарида Абибуллаев ҳисобни қисқартирди. Шундан кейин "Шўртан" мувозанатни тиклаш умидида кескин ҳужумлар уюштиришга ўтди. Лобанов ва ҳимоячилар бехато ўйнаб, бунга йўл қўйишмади. Ғузорда муҳим уч очкога эришган "Пахтакор" 16 очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олди.


«Шўртан» (Ғузор) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:2 (0:2)


21 май. Ғузор. “Ғузор” стадиони.

Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Н.Мешков. 

Голлар: Қиличев, 4 - 0:1. Махситалиев, 18 - 0:2. Абибуллаев, 68 - 1:2.

«Шўртан»: Корнейчук, Алиқулов, Омонов, Соломин (Жумабоев, 58), Жўрабоев, Абибуллаев, Отахонов, Востриков, Раупов, Каримов, Тўраев (Фоменко, 72).

«Пахтакор»: Лобанов, Мерзляков, Исматуллаев, Миладинович, Ҳошимов, Махарадзе, Козак, Қиличев (Шарофетдинов, 60), Махситалиев, Искандеров, Абдухолиқов (Сергеев, 78).

Огоҳлантиришлар: Отахонов, 8. Соломин, 10. Миладинович, 62.

Назоратчи: Р.Серазетдинов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика