UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  0 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  1 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  9 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  7 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  3 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  29 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4

"Пахтакор": Рақибимиз "Нефтехимик" Янгиликлар

"Пахтакор": Рақибимиз "Нефтехимик"

Анталияда йиғин ўтказаётган "Пахтакор" эртага биринчи назорат баҳсида майдонга тушади.
29 январь куни "Нефтехимик" билан учрашув бўлиб ўтади. Нижнекамск шаҳрида 1991 йил ташкил этилган клуб айни пайтда Россия миллий футбол лигасида иштирок этади. Мавсумнинг биринчи қисмини бу жамоа 18-ўринда якунлаган. Бош мураббий сифатида Рустем Хузин ишлаб келмоқда. Вагиз Галиулин ва Даврон Мирзаев сингари ўзбекистонлик футболчилар яқингача "Нефтехимик" сафида фаолият юритишганди. Нижнекамск шаҳри клуби бундан аввалги назорат ўйинида "Факел"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жамоамиз эса "Папиллон" меҳмонхонасига қарашли майдонда машғулотлар ўтказишда давом этяпти. Жамоа менежери Самвел Бабаян ва мураббийлар штаби бошчилигида футболчилар жисмоний имкониятларни ошириш билан бирга энди ҳафталик ўйинлар ритмига тушишга ҳаракат қилишади. "Пахтакор" ва "Нефтехимик" жамоалари ўртасидаги назорат баҳси 29 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика