UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Пахтакор" раҳбариятига мурожаат Янгиликлар

"Пахтакор" раҳбариятига мурожаат

Теглар :  Пахтакор
Мурожаатни бугун сайтимизга чиққан мақола билан бошламоқчиман.

"Пахтакор" ҳакамлар ёрдамига муҳтожми?

"Пахтакор" шундоқ ҳам кучли таркиб ва Европадан келган мураббийга эга. Жамоа шундоқ ҳам олий лигадаги исталган клубни мағлуб этиши мумкин. Аммо охирги ўйинларда ҳакамлар "ёрдами"ни ҳам инкор эта олмаймиз. Тўғри, "Пахтакор" чемпионлар лигаси учун ҳаракат қилмоқда ва бунинг учун қолган ҳамма ўйинларни ютишга мажбур. Лекин охирги уч учрашувдаги ғалаба кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлдики, бундан кўз юмиб бўлмайди. "Пахтакор"га айниқса Намангандаги мағлубият оғир ботди ва кейинги беллашувлардан бошлаб барча рақибларини юта бошлади.

Энди савол туғилади: нима учун биз ғалаба қозонаётган бошқа жамоаларни гапирмаяпмиз? Масалан, нима учун матбуот ва ижтимоий тармоқларда "Локомотив"нинг ёки бўлмаса "Насаф"нинг ғалабаси муҳокама қилинмайди? "Локо"ни кўряпмиз, рақибга умуман имкон қолдирмай шартта голларни уриб ташлаяпти. Шунингдек, "Насаф" ҳам иккинчи даврада бошқача ўйин кўрсатмоқда. "Бунёдкор" ҳамон кучайишга эришиш даврини бошдан ўтказяпти. Лекин нимага бу клублар гапирилмаяпти?

Нега дербига Равшан Эрматов қўйилмади?

Биз жуда яхши биламиз, "Пахтакор" қандай шонли тарихга эга экани-ю, жамоанинг доим кучлилар қаторида бўлиб келганини. Фақат охирги пайтлардаги можароли воқеалар нима учундир айнан "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар билан боғлиқ бўлиб қолаётгани кишини ажаблантиради. Ўйлашимизча, раҳбарият бу борада зудлик билан мажлис ўтказиб, кун тартибига бир нечта саволларни қўйгани маъқул. Зеро, аҳвол шу тарзда давом этаверса, клуб шаънига доғ тушиб қолиши мумкин.

Х.Холиқов.



Ҳамкасбим Хайрулла Холиқовнинг сўзларида албатта жон бор. Футболимиз янги бир саҳифага ўтгани кундак равшан. Жонланиб қолгандек. Аммо, янги саҳифа зарварақларида эски ҳикоя такрорлангандек...

"Пахтакор"да раҳбарият ўзгариб ислоҳотлар бошланганида барчамиз сукут сақлаб тикилиб қолдик.
Кимдир ҳавас билан, кимдир ҳасад билан, кимдир омад тилади, кимдир тиш қайради. Муҳими бу эмас. Муҳими, биз буни тан оламизми йўқми ўтмишда билиб билмай йўл қўйилган хатолар клубнинг бугунги кунига ҳам таъсир қилаётгани аниқ.

Барчамизга яхши таниш ҳолат Тошкентда жудаям яхши кафе очилади, у ерга бутун бир шаҳардан музқаймок ейиш учун одамлар кела бошлайди. Кафенинг "номи" чиқади. Кейин эса музқаймоқ сифати кескин тушиб кетади. Унинг эски эгалари секингина четга ўтиши мумкин. Ақл билан иш тутганда янги эгалар кафе билан нима қилишлари аниқ -  бугунги кунда PR ва РЕБРЕНДИНГ сўзлари билан аталади. Оддийгина қилиб айтсак –  бироз путур еткан обрў, оқланмаган ишончлар билан ТУБДАН ЯНГИ ЙЎЛ билан ишлаш. Ўйлашимча, сиз билан биз "Пахтакор"да айнан шуни гувоҳи бўлиш арафасидамиз. Лекин, ўтмиш бунга бироз соя ташлаётгани – куни кеча дербида ҳакамлар билан содир бўлган ҳолат бунга мисол бўла олиши аниқ.  Энг қизиғи, шахсан менинг фикримча бунда "Пахтакор" ва унинг сиёсати умуман алоқадор эмас  - ҳакамларнинг «духи» ва унинг натижаси, ўтмишдаги хатолар ва уларнинг меваси.

Шуларни барчасини инобатга олган ҳолда, мен "Пахтакор"нинг янги раҳбарияти билан очиқ мулоқот қилишни сўрамоқдаман  -  championat.asia сайтининг меҳмони бўлиб содир бўлаётган ҳодисаларга ўз баҳоингизни беришингиз, биринчи кўлдан маълумот олишимизга имкон яратишингиз ва охирги кунлардаги чалкашликларга ойдинлик киритишга ёрдам беришингизни кутиб қоламиз.

Матлуба Мустаева

Рейтинг: +58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика