UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  1 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  7 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  4 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  14 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  22 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8

"Пахтакор" - ўйиндаги бир кун ВИДЕО Янгиликлар

"Пахтакор" - ўйиндаги бир кун ВИДЕО

Баъзи сайтлар куни кеча "Пахтакор" клубининг Олий ўқув юртларига номланган расмий хатининг фотокопиясини чоп этишди ва клуб талабаларни ҳар доимги каби яна эски анъанага содиқ қолган ҳолда талабаларни стадион тўлдиришга мажбурламоқда деган мавзу билан чиқди.

Қизиқ, бундай айблов билан чиқишдан олдин журналистларнинг бирон бири ўқув юрт раҳбари ёхуд талабаларнинг ўзи билан боғланганмикин?

Бизнинг саволимизга клуб матбуот хизмати вакиллари шундай тушунтириш беришди: “Ҳеч қандай мажбурлашга ўрин бўлмаган, биз шунчаки пойтахтимизда футболга бўлган қизиқишни қайта уйғотиш мақсадида олий ўқув юртларига бепул чипталар бераётганимиз ҳақида хабар берганмиз ва қўшимча ўтказилаётган ижтимоий акциялар ҳақида ҳам маълум қилганмиз".

Клуб ўзининг янги сиёсатида эски “методлардан” фойдаланмаслик ва янгича тарғибот, маркетинг йўли билан секин-аста мухлисларни трибуналарга қайтариш мақсадида эканлигини айтиб ўтди.
 

Бордию “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари ўтрасидаги сўнгги дербини стадиондан туриб томоша қилган бўлсангиз гап нима ҳақида кетаётганини тушунушингиз аниқ. Янги мавсум билан Тошкентга ҳақиқий, кўп йиллардан бери кузатилмаган футбол қайтаётгандай... Биз эса ўз навбатимизда ҳеч қандай маркетинг ва акцияларсиз стадионга фақатгина футбол кўриш учун борадиган клубларнинг содиқ мухлисларига алоҳида раҳмат айтамиз. Чунки, футбол мухлислар учун. Бу мавзудаги ягона ҳақиқат айнан шундай бўлиши лозим.

Матлюба Мустаева. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика