

Ушбу мағлубиятдан кейин "шерлар"нинг гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашди. Шундай қилиб, "Пахтакор" ўз тарихида 12-марта Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетди ва мусобақа антирекордини қайд этди.
Тошкент клуби 17-марта мусобақа гуруҳ босқичида ўйнаганини эслатиб ўтамиз. Бу борада "Пахтакор" "Ал Ҳилол" билан бирга ОЧЛ рекордчиси ҳисобланади.




