UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  70 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  33 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

"Пахтакор" - "Локомотив" ўйини превьюси Янгиликлар

"Пахтакор" - "Локомотив" ўйини превьюси

Суперлиганинг 26-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Локомотив" ўртасидаги Тошкент дербисига гувоҳ бўлишади.

Мазкур ўйин чемпионлик сари шиддатли кураш олиб бораётган икки жамоа ўртасидаги кескин тўқнашувга айланади. Сўнгги тўрт мавсумда ҳар икки клуб икки мартадан чемпионликни қўлга киритишди. Шу сабабли бу сафарги уч очконинг қадри янада баландроқ десак муболаға бўлмайди. "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда турнир жадвалида пешқадамликка эга чиқади.

Чемпионатлар доирасида клублар 28 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 17 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 7 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 59 гол уриб, дарвозасидан 24 тўп олиб чиққан. Айни пайтда жамоаларни уч очколик фарқ ажратиб турибди. Жорий мавсум чемпионат доирасида ҳар икки беллашувда дуранг натижа қайд этилган.

Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 9 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.

2006 йил “Пахтакор” ўз майдонидаги учрашувда 7:1 ҳисобида зафар қучган. Бу ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа саналади.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув 20 октябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.



TAS-IX

 


TAS-IX Эмас



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика