UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  35 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

“Пахтакор-Куриловка” жамоаси қандай ташкил этилган? Янгиликлар

“Пахтакор-Куриловка” жамоаси қандай ташкил этилган?

“Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган “Хотира қанотлари” турнирида “Пахтакор-Куриловка” жамоаси иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев, “Фармак” (Украина) компанияси, Фила Жибровская, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Украина футбол федерацияси, “Пахтакор” футбол клуби, Куриловка қишлоқ қўмитаси кўмаги билан “Пахтакор-Куриловка” жамоаси “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган халқаро турнирда иштирок этади. 1979 йил 11 август куни “Пахтакор” жамоаси айнан Куриловка қишлоғи осмонида ҳалокатга учраганди. 2009 йил ушбу қишлоқда “Пахтакор” жамоаси хотирасига атаб ёдгорлик очилган. 2013 йил Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси, ўзбек футболи фахрийси Ҳабибулла Абдуалиев ва бир гуруҳ ишқибозлар ташаббуси билан Куриловка қишлоғида “Пахтакор” жамоаси ташкил қилинди. Жамоа зарур спорт ва футбол экипировка ҳамда анжомлари билан таъминланди.

“Пахтакор-79” фожиасига 40 йил тўлиши олдидан 1988 йилги Олимпиада чемпиони Евгений Яровенко “Пахтакор”нинг ўша таркиби ҳақиқий профессионаллардан ташкил топгани, улар бутун Иттифоқ бўйлаб мухлислар ёқтиришганини таъкидлади. Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги илиқ муносабатлар давом этишига умид билдириб, жамоа ҳамиша украиналиклар томонидан эсланиб, ёдгорликка эътибор қаратилиши ҳақида сўзлади.

1983 йил СССР чемпионига айланган Олег Таран Ўзбекистонда доимо уларни илиқ қарши олишганини таъкидлаб, стадион мухлислар билан тўлиб туришини ёдга олди. “Пахтакор” футболчилари маҳоратига доими тан берганини айтиб ўтди.

1988 йил СССР чемпиони бўлган Алексей Чередник “Пахтакор” Ўзбекистоннинг халқ жамоасига айланганини эслаб, ўша жамоадаги кўплаб футболчилар билан терма жамоа йиғинларида бирга бўлганини таъкидлади. Ўша “Пахтакор” собиқ Иттифоқнинг энг кучли беш жамоасидан бири бўлганини эътироф этди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика