"Пахтакор": Жамоамиз таътилга чиқди

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2015, 15:18
"Андижон"га қарши ўйинда 11-бор чемпионликка эришган "Пахтакор" таътилга чиқди.

Мавсумни муваффақиятли якунлаган "Пахтакор" футболчилари 20 декабрга қадар дам олишади. Кейин эса Тошкент ва Қибрайда дастлабки йиғин бошланади. Январь ойида хориж мамлакатларидан бирида мавсумга ҳозирлик жараёни давом эттирилади. Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларимизнинг таътили 30 ноябрга қадар бўлади. Улар ўша кундан бошлаб олимпия термаси йиғинида иштирок этишни бошлашади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz