UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00"Қизилқум"нинг яна бир етакчиси келаси мавсумни "Нефтчи"да бошлаши мумкин  0 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  0 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  0 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  1 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  5 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  6 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  33 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади. "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  7 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  12 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1

"Пахтакор" фахрийлари Олма-Отага етиб боришди, бугун ўйин Янгиликлар

"Пахтакор" фахрийлари Олма-Отага етиб боришди, бугун ўйин

"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллик тадбирида қатнашиш учун "Пахтакор" жамоаси фахрийлари Олма-Ота шаҳрига етиб келишди.

"Қайрат" клуби вакиллари томонидан дўстона равишда Олма-Ота шаҳри аэропортида "Пахтакор" делегацияси кутиб олинди. Меҳмонхонага жойлашилгач, кун давомида "Қайрат" футбол академияси ва жамоа базасига кичик саёҳат уюштирилди. Квочкин, Пехлеваниди ва Сегизбоев номидаги академияларда болаларнинг футбол билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар фахрийларимизда илиқ таассурот қолдирди.

Шундан сўнг шаҳар четида жойлашган Бесагаш базасига ташриф буюрилди. Бу ерда асосий ва ёшлар жамоаси учун жаҳон талабларига мос тарзда муҳайё этилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Айтиш мумкинки, "Қайрат" бу борада Европанинг исталган гранди билан беллаша олади.

"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллигига бағишланган "Қайрат" ва "Пахтакор" фахрийлари иштирокидаги учрашув 7 сентябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 18:00да Олма-Отадаги "Марказий" стадионда бошланади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика