UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  25 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Суперлига. "Динамо" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг учинчи ўрнига кўтарилиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг учинчи ўрнига кўтарилиб олди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Динамо" ўйини якунланди.

“Пахтакор” — “Динамо” 0:1 

Гол: 60 - Анваржон Ҳожимирзаев

29.03.2025. "Жар", Тошкент. 20:30
Бош ҳакам: 
Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Авазбек Абдуллаев
Захира ҳаками: Диас Галеев
Назоратчи: Конистантин Смирнов
ВАР: Иброҳим Исмоилов
АВАР: Розиябону Юсупова
Комиссар: Муҳаммадсодиқ Содиқ-Охунов

"Пахтакор": 19.Жонатан Луис, 3.Шаҳзод Азмиддинов (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 86), 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22.Умар Адҳамзода (30.Отабек Жўрақўзиев,86), 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Башар Ресан (7.Ҳожиакбар Алижонов, 72), 27.Сардор Собирхўжаев, 47.Жонатан Лукка (23.Абдурауф Бўриев,72), 50.Фламарион Жовино, 11.Игорь Сергеев

Захира: 12.Владимир Назаров, 8.Диёр Холматов, 9.Иброҳим Ибрагимов,   44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 22. Улуғбек Абдуллаев, 7.Франсиско Журани, 8.Санжар Қодирқулов (11.Ҳислат Ҳалилов, 70), 10.Анваржон Ҳожимирзаев (55.Манучеҳр Сафаров, 88), 88.Марко Станоевич, 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 65), 37.Фирдавс Абдураҳмонов ( 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 88)

Захира: 27.Эдем Неманов, 4.Акбар Абдурасулов, 14.Баходир Насимов,24.Мухсин Бозоров, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.
Огоҳлантириш: 35 - Башар Ресан, 72 - Ойбек Ўрмонжонов


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлим учун 7 дақиқа қўшиб берди

88. Иброҳимов ва Сафаров майдонга тушди, улар Абдураҳмонов ва Ҳожимирзаевни алиштиришди

86. Жўрақўзиев ва Ўринбоев майдонга тушди, улар Азмиддинов ва Адҳамзодани алиштиришди

82. Хожимирзаев майдонда ётибди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

78. Ўрмонжоновнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

72. Алижонов ва Бўриев майдонга тушди. Башар ва Лукка майдони тарк этди

70. Ҳалилов Қодирқуловнинг ўрнига майдонга тушди

68. Собирхўжаевнинг зарбаси хавфли чиқди, унинг зарбаси Маркога тегиб, бурчакка чиқиб кетди

66. Ҳамралиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

65. Ўзгариш: Ричард Фрайдейнинг ўрнига Ўрмонжонов майдонга тушди

60. ГОООЛ. Анваржон Хожимирзаев ҳисобни очди

56. Гол бекор қилинди. Ҳамдамов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан

55. ГОООЛ. "Пахтакор" ҳисобни очди. "Шерлар"нинг мавсумдаги илк голига Фламарион муаллифлик қилди. Ҳамдамовдан ассист. 

48. Марконинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси жуда хавфли чиқди. Дарвозабондан сейв

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди

41. Ҳожимирзаев Мираҳмадовга яхши узатмани амалга оширди, бироқ ҳужумчининг зарбаси ҳимоячиларга тегмоқда

35. Огоҳлантириш: Башар симулация қилгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

34. Достон Ҳамдамовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ягудин ушлаб олди

26. Адҳамзоданинг узатмасини Ягудин ушлаб олди

21. Аҳдамзоданинг узатмасини Ҳамдамов боши билан зарба йўллади, бироқ тўп ноаниқ кетди

19. Мезбонлар тўлиқ устунликни қўлга киритишни бошлашди. Башарнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

17. Ҳамдамовдан ажойиб узатма. Сергеев яна бир бор айланиб олди ва зарба йўллади. Кучли зарбага аниқлик етишмади

15. Сергеев яхши ҳаракат қилди ва зарба йўллади. Ягудин ўз ўрнида

13. Мезбонлар илк зарбасини амалга оширди, бироқ Сергеев офсайдда қолиб кетди

5. Учрашув анча сокин бошланди. Ҳар икки жамоа марказни эгаллаш учун ҳаракат қилишмоқда



Учрашув бошланди!

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика