"Пахтакор" бугун "Парма" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
4 фев 2014, 11:57
Бугун "Пахтакор" ёшлар таркиби "Коппа Карневале" мусобақасида иштирокини бошлайди.
Илҳом Мўминжонов шогирдлари Тошкент вақти билан соат 19:00да "Парма" билан майдонга тушади. Пармаликларнинг ёшлар жамоаси Италия чемпионатида юқори серия вакили саналади. Мусобақага "Пахтакор" қуйидаги таркиб билан йўл олган:

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев, Шоҳруҳ Раимов

Ҳимоячилар: Темур Толипов, Абдурасул Комилов, Саиджамол Давлатжонов, Иззатилла Абдуллаев, Иброҳим Абдуллаев, Аббос Отахонов, Улуғбек Боқиев, Диан Талгатов.

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов, Муҳсин Убайдуллаев, Аббос Махситалиев, Жавоҳир Сиддиқов, Равшан Хурсанов, Жамшид Болтабоев, Ислом Каримов

Ҳужумчилар: Андрей Сидоров, Темур Ҳакимов, Жасур Ҳакимов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia