UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18"Сурхон" "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  3 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  8 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  15 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  5 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  15 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0

"Пахтакор" билан ўйиндан кейин "Навбаҳор" шикоят ёзди Янгиликлар

"Пахтакор" билан ўйиндан кейин "Навбаҳор" шикоят ёзди

"Навбаҳор" футбол клуби кечаги учрашув юзасидан ўз шикоятини расман ёзган.

Шикоятда айнан қайси эпизодларга нисбатан эътироз борлиги аниқ кўрсатилган. Мазкур шикоят кўриб чиқилиши юзасидан клуб иш олиб боряпти.

Иш 48 соат ичида амалга оширилиши керак. Амалга ошиши билан ЎзПФЛ шикоятни ЎФА Ҳакамлик-инспекторлик қўмитасига оширади. Қўмита регламент бўйича бир ҳафта муддат ичида бу ишни кўриб, ўз хулосасини тақдим этади (одатда тезроқ кўриб чиқилади).



Шунингдек, кечаги учрашувда рақиб жамоа обрўсини ерга уриш, рақиб жамоани ҳақорат қилиш ҳолати ҳам қайд этилган. ЎФА тегишли қўмитаси мухлислар хулқи юзасидан ҳам қарор қабул қилиши мумкин.

Маълумот учун, ЎзПФЛ мусобақа ўтказадиган ташкилот сифатида юқоридаги нормалар юзасидан воситачилик қилади. Бироқ қарорлар бевосита ЎзПФЛ томонидан қабул қилинмайди, ташкилотда бундай ҳуқуқнинг ўзи йўқ, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилди. Бош ҳакам Илгиз Танташев иккала жамоа аъзоларига биттадан қизил карточка кўрсатди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика