"Пахтакор" БААда "Ростов", "Жилина" ва "Сувон Самсунг" билан ўйнайди
29 дек 2019 12:15
Янгиликлар
"Пахтакор" БААда "Ростов", "Жилина" ва "Сувон Самсунг" билан ўйнайди
"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарлик доирасида бир неча назорат баҳслари ўтказади.
13 январь куни Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс бўлиб ўтади. Шундан сўнг БААнинг Абу Даби амирлигида 15-30 январь кунлари йиғин ўтказадиган "Шерлар" у ерда учта беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 20 январь куни Россиянинг "Ростов", 24 январда Словакиянинг "Жилина" ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" жамоалари билан ўйинлар ўтказилади.
Мавсумдаги илк расмий баҳсини "Пахтакор" 10 февраль куни Тошкентда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар