"Пахтакор" - "Ал Айн" учрашувига чипталар сотувга чиқарилди

Narzulla Saydullayev
13 мар 2015, 15:59
18 март куни "Пахтакор" стадионида ўтадиган учрашувга чипталарни ишқибозлар бугундан стадион кассаларидан харид қилишлари мумкин.
Чипталар уч хил тоифада чиқарилган:
СИП тоифа нархи 15 минг сўм,
1-тоифа нархи 7 минг сўм,
2-тоифа нархи 5 минг сўм.

Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашуви 18 март, чоршанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz