UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  1 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  4 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  9 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1

"Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувига бориш учун олтита сабаб Янгиликлар

"Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувига бориш учун олтита сабаб

Эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсни стадиондан кузатиш учун бир қатор муҳим сабаблар бор.



Биринчидан, "Пахтакор" гуруҳ босқичини Теҳронда "Персеполис"га қарши ўйин билан бошлади. Ўтган мавсум ОЧЛ финалига чиққан Эрон клуби билан баҳсда кўпчилик "шерлар" мағлуб бўлишларини тахмин қилганди. Бироқ амалда бундай бўлмади ва "Пахтакор" ишончли ўйин намойиш этиб сафардан муҳим 1 очко билан қайтишга муваффақ бўлди.




Иккинчидан, "Ал Аҳли" нафақат Саудия Арабистонида балки Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа 2012 йилда Осиё чемпионлар лигаси финалида ўйнаган. "Ал Аҳли" сафида суриялик машҳур ҳужумчи Умар Ал Сома тўп тепади. Унинг ўйинини стадиондан туриб кузатиш имкониятини қўлдан бой берманг.




Учинчидан, бу ўйин Шота Арвеладзе ва уругвайлик Хорхе Фоссати тўқнашувига айланади. Уругвайлик мураббий қўл остидаги жамоалар бир неча бор клубларимиз ва терма жамоамизга қарши ўйнаган. Бу сафарги баҳс ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.




Тўртинчидан, шу куни "Пахтакор" стадионига кириш БЕПУЛ. Стадионга келинг ва дарвоза ёнидан БЕПУЛ чипта билан ўйинга киринг. Фақатгина 32 ва 35-сектор чипталари 20 минг сўм, 33 ва 34-сектор чипталари 40 минг сўмдан. 




Бешинчидан, "Пахтакор" бу ўйинда бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. ОЧЛда клубларимиз очколар жамғаришда давом этишса кейинги мавсумларда ОФК Ўзбекистон клублари учун квоталарни оширади ва юртимизнинг бошқа клублари ҳам мазкур нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади. Шундай экан, бу учрашувда бутун Ўзбекистон "Пахтакор"га мухлислик қилади.




Олтинчидан, ажойиб об-ҳаво. 12 март куни Тошкентда 18 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ўйин кеч соат 18:00да бошланади. Бемалол ишдан чиқиб "Пахтакор" стадионига келишингиз мумкин.



Рейтинг: +91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика