"Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин 5 нафар футболчида коронавирус инфекцияси аниқланганини тасдиқлади
19 июл 2020 13:44
Янгиликлар
"Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин 5 нафар футболчида коронавирус инфекцияси аниқланганини тасдиқлади
Эслатиб ўтамиз, кеча championat.asia сайтида "Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилингани ҳақида хабар бергандик. Бугун "Пахтакор" клуби бу хабарни расман тасдиқлади.
Юртимизда коронавирус пандемиясига чалинган инсонлар аниқланиши билан "Пахтакор" футбол клубида доимий равишда футболчилар ва клуб ходимлари мунтазам тарзда тест топшириб келишди. Ўзини нохуш ҳис қилган 5 нафар футболчида коронавирус учун топширилган тест натижалари ижобий натижа бергач, футболчилар ва ходимлар яна бир бор тест топширишди. АГМК билан ўтказилган Суперлига 9-тур баҳсидан кейин баъзи футболчилар соғлиғида муаммолар пайдо бўлди, шундан кейин машғулотлар вақтинча тўхтатиб турилди.
Айни пайтда коронавирус аниқланган 5 нафар футболчи изоляцияга олинди ва уларни даволаш жараёни бошлаб юборилди. Футболчилар доимо тиббий назорат остида бўлиб турибди ва барча зарур воситалар билан таъминланмоқда", - деб ёзилади "Пахтакор" расмий сайтида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар