“Пахтакор-79” хотираси ёд этилди (фотогалерея)
11 авг 2014 15:28
Янгиликлар
“Пахтакор-79” хотираси ёд этилди (фотогалерея)
Бундан 35 йил муқаддам самода мангуга қолиб кетган “Пахтакор-79” кўпчилигимизнинг қалбимизда қолган.
Ёш авлод вакиллари уларнинг ўйинини кўрмаган, лекин катта авлод вакиллари улар ҳақида жўшқинланиб сўзлаб, кўзларига ёш олишади.
Бугун эрта тонгдан “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган ёдгорлик атрофида ўзбек футболида фаолият олиб бораётган ёшу-қари жам бўлди. Клуб раҳбарияти ва футболчилари, авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзолари, ЎФФ вакиллари ва футболимиз фахрийлари иштирок этишди.
Тадбирда қатнашганлар орасида Сардор Раҳматуллаев, Асқар Толибжонов, Тўлаган Исоқов, Наримон Жалолов, Биродар Абдураимов, Евгений Валицкий, Миржалол Қосимовни кўриш мумкин эди. Шунингдек, “Бунёдкор” ва “Локомотив” футбол клуби вакиллари ҳам тадбирга ташриф буюришди.
Ушбу тадбирни таниқли журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Унда Тўлаган Исоқов, Евгений Валицкий, шунингдек фахрий мухлислар сўзга чиқишди. Шундан сўнг “Пахтакор” стадионидаги ёдкорликка гулчамбарлар қўйилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида йиғилганлар Тошкентдаги Боткин қабристонига йўл олишди. У ерда Наримон Жалолов, Идгай Тазетдиновнинг турмуш ўртоғи, клубнинг фахрий мухлислари сўзга чиқишди. Хотирлаш маросимида 1979 йил самода мангу қолиб кетган футболчиларга бағишланган шеърлар ҳам тингланди. Боткин қабристонига “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоасининг футболчилари келиб “Пахтакор-79”ни хотирлашди, “Локомотив” клуби вакиллари ҳам ёдкорликка гулчамбарлар қўйишди. Ушбу тадбирни нафақат маҳаллий телеканал, балки хориж телеканалларидан бири ҳам ёритгани эътиборга молик.
Бугун кун давомида “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбир ва ўртоқлик учрашуви ўтказилади.
Толибжон Қосимов
Суратлар муаллифи: Х.Холиқов.

Фикрлар