UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  22 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4

"Пахтакор-79" ҳалокатини ўз кўзи билан кўрган мухлис ҳикояси Янгиликлар

"Пахтакор-79" ҳалокатини ўз кўзи билан кўрган мухлис ҳикояси

Ўзини Сатторқул Мамадиев, деб таништирган фахрий футбол ишқибози «Пахтакор-79» жамоаси билан боғлиқ бир воқеани сўзлаб берди:

- Мен Сирдарёнинг Боёвут туманиданман. Ёшим 59да. «Пахтакор» жамоасининг камида 40 йиллик мухлисиман. Севимли жамоам «Пахтакор-79» авиаҳалокатига 36 йил тўляпти. Орадан шунча вақт ўтган бўлсада, ҳалигача ўша машъум воқеани унутолмаяпман. Ҳозир ҳам ҳаммаси худди кечагидек кўз олдимдан ўтяпти. Сизга қўнғироқ қилаётганимнинг сабаби ҳам айнан шу. Биласизми, ўша пайт яъни авиаҳалокат рўй берганида, айнан Днепродзержинск шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаётгандим.

Чамаси кундузги соат 15да ҳарбий бўлинма командири биз - аскарларга зудлик билан бир жойга боришимиз кераклигини айтди. Бир неча аскарни бортига ортган юк машинаси қуюқ ўрмон ичига кириб кетди. Маълум вақт ўтганидан сўнг яланглик жойга чиқдик. Не кўз билан кўрайликки, самолёт қолдиқлари. Ўша пайт бу севимли жамоам - «Пахтакор» футболчилари ҳалокатга учраган самолёт эканлигини қаердан билай... Бизга портлаш натижасида даҳшатли ҳолатга тушган инсонларнинг тана аъзоларини бир жойга йиғишни буюришди. Тасаввур қиляпсизми, ўша жойдаги ҳолат ҳақиқатан қандай даҳшатли эди? Қўл, оёқ, тананинг бошқа аъзолари ерда сочилиб ётарди. Аксарияти куйиб кетган... «Пахтакор» ёзувли сумкани кўргач, жоним ҳалқумимга келди, гўё. Кўп ўтмай, севимли жамоам жой олган самолёт портлаганини тушуниб етдим. Даҳшат ва қўрқувдан бир неча дақиқа жойимда қотиб қолдим. Бизга у ерда нима кўрганимиз, эшитганимиз ҳақида лом-мим демасликни қаттиқ тайинлашди.

Кечга яқин авиаҳалокат натижасида оламдан ўтганлар жасадини махсус яшикларга солиб, шаҳарга олиб кетишди. Ўша кундан кейин бир неча ой ўзимга келолмай юрдим. Ахир «Пахтакор-79» ҳалокатга учраган жойда барчасига гувоҳ бўлгандим. Воқеани эшитиб, қанча одам ўзини йўқотган. Мен эса машъум ҳолатни ўз кўзим билан кўргандим. Футболчилар охирати обод бўлсин. Сизга дардимни айтиб, бироз енгил тортдим... Суҳбатдошим ортиқ гапиролмади. Сатторқул аканинг кўзи намлангани титроқ овозидан шундоқ билиниб турарди...

Ана шунақа хотиралар. Очиғи, бундай воқеани шу пайтгача ҳеч кимдан эшитмагандим. Сатторқул аканинг сўзларини тинглаяпману, бундан 36 йил аввал рўй берган воқеалар (гарчи кўрмаган бўлсамда) кўз олдимда гавдалана бошлади. Ҳақиқатан ҳам,  дахшат..

Камолиддин Алимов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика