"Пахтакор" 3 январга қадар таътилга чиқди

Narzulla Saydullayev
31 дек 2016, 14:55
Кеча иккига бўлинган ҳолда ўтказилган учрашув билан "Пахтакор"нинг биринчи йиғинга якун ясалди.

Футболчилар таътилдан кейин жисмоний ҳолатни тиклаш устида иш олиб боришди. "Чилонзор" стадионида кеча иккига бўлинган ҳолда ўйин ташкил этилиб, футболчилар ҳолати текшириб олинди. Янги йил байрами билан боғлиқ танаффус 3 январгача давом этади. 3-14 январь кунлари Тошкентда машғулотлар давом эттирилса, 15-30 январда БААнинг Шаржа амирлигида дастлабки хориж йиғини ташкил қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz