Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?
21 авг 15:45
Янгиликлар
Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?
Миланнинг "Интер" жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Павар ёзги трансфер ойнасида ватанига қайтиши мумкин.
"L'Equipe" хабарига кўра, 29 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Марсель" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. Франция термаси футболчисини Саудия Арабистонининг "Неом" жамоаси ҳам ўз сафида кўрмоқчи.
Экспертлар Паварнинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Бунгача ҳимоячи "Бавария", "Штутгарт" ва "Лилль" жамоаларида ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Павар ўтган мавсум Италия чемпионатида 23 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган ва 4 марта сариқ карточка олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар