Паулу Бенту: "Юқори сифатдаги рақиблар туфайли жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қийинчилик туғдиради"
27 июн 2024 20:13
Янгиликлар
Паулу Бенту: "Юқори сифатдаги рақиблар туфайли жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қийинчилик туғдиради"
Бирлашган Араб Амирликлари бош мураббийи Паулу Бенту жаҳон чемпионати саралаши 3-босқичидан ўрин олган қуръа натижалари тўғрисида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, амирликлар "А" гуруҳида Эрон, Қатар, Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Шимолий Корея билан тўқнаш келади.
"Рақибларимизнинг ҳар бири юқори сифатга эга бўлгани туфайли жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қийин бўлади. Логистика нуқтаи назаридан эса қулайлик олиб келди. Бу жуда муҳим аҳамиятга эга, сабаби, кўп футболчиларимиз олис масофага саёҳат қилишга одатланмаган, шу боис, эндиликда мослашиш ва тикланиш учун улардан кўп вақт талаб этилмайди", деди португалик мутахассис.
БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қарши илк ўйинини 15 октбрь куни, Тошкентда ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар