Паулу Бенту - Жанубий Корея бош мураббийи
18 авг 2018 09:54
Янгиликлар
Паулу Бенту - Жанубий Корея бош мураббийи
Португалия, «Спортинг» ва «Олимпиакос» клуби собиқ устози Паулу Бенту Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийига айланди.
Португалиялик мураббий билан ЖЧ-2022 охиригача шартнома тузилди.
ЖЧ-2018да корейслар гуруҳдан чиқа олишмади ва олдинги бош мураббий Шин Та Йонг истеъфога чиқарилган эди.
Бентунинг сўнгги иш жойи Хитойнинг «Чунцин Лифань» клуби бўлганди. Ўтган ойда кетма-кет 6та мағлубиятдан сўнг уни ишдан бўшатишганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар