Патрис Эвра: "Лукаку катта хато қилди"
11 апр 2022 23:35
Янгиликлар
Патрис Эвра: "Лукаку катта хато қилди"
Собиқ футболчи Патрис Эвранинг фикрига кўра, ҳужумчи Ромелу Лукаку "Интер"дан "Челси"га ўтмаслиги керак эди.
"Ҳозир танқид қилаётганлар Ромелунинг Лондонда энди келган пайтларини эсламаяпти шекилли. У яхши ўйнаган ва кўплаб голлар урганди. Кейин у жароҳат олди ва "Интер"ни соғинаётганлигини айтди. Бу эса футболчининг атрофидаги миш-мишлар ёмонлашишини олиб келди.
У исталган нарх эвазига "Челси"га қайтишга тайёр турганди. Бироқ у ўзи юқори даражада мавсумни ўтказган "Интер"да қолиши керак эди. Унинг бу қарори жуда катта хато бўлиб чиқди, деб ўйлайман", - деди собиқ футболчи.
Фикрлар