Патрик Кутроне: "Премьер-лигада ўйнаш бу фантастика"

Alisher
31 июл 2019, 15:33
"Вулверхэмптон"нинг янги футболчиси Патрик Кутроне Англия премьер-лигаси клубига ўтганига изоҳ берди.

- Мен жуда ҳам бахтлиман ва жамоа учун бор кучимни беришга тайёрман. Премьер-лигада ўйнаш бу шунчаки фантастика. Янги мавсумни сабрсизлик билан кутмоқдаман", - дейди ҳужумчи.

21 ёшли ҳужумчи фаолиятини "Милан"да бошлаган ва айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ҳужумчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Клуб футболчи учун Милан жамоасига 16 миллион фунт тўлаб берди.

Кутроне 2018 йилдан буён Италия терма жамоасида ўйнаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Wolves

Сўнгги янгиликлар

Барча ›