UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  20 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  71 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

"Пасуш де Феррейра" "Манчестер Сити" форвардини ижарага олади Янгиликлар

"Пасуш де Феррейра" "Манчестер Сити" форвардини ижарага олади

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Кайки "Пасуш де Феррейра"га ўтади.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. 19 ёшли бразилиялик 2022/23 йилги мавсумни Португалия жамоасида ижарада ўтказади.

Футболчида Бельгия ва Франция клубларидан таклиф бўлган эди, аммо у ушбу вариантларни рад этишга қарор қилди.

Ўйинчи бугун "Пасуш де Феррейра"га ўтишини якунлаш учун тиббий кўрикдан ўтади.

"Манчестер Сити" Кайкини "Флуминенсе"дан 2021 йилнинг август ойи сўнггида харид қилганди. Форвард асосий жамоада 2та ўйинда майдонга тушди. У "шаҳарликлар"нинг ёшлар жамоаси сафида 14та ўйинда 6та гол ва 4та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали Кайкини 14 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика