UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи Янгиликлар

Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг суратлари ижтиомий тармоқларда муҳокама бўлмоқда.

"Манчестер Сити" машғулот майдони ташқарисида севимли ўйинчисини кўришни кутадиганлар бу иборанинг маъносини дарров англаб олишгандир.

Норвегиялик форвард мухлислар ёнига тўхтаб, дастхат улашиши билан машҳур. Аммо  "Этиҳад" кампусига киришдан олдин Эрлингни оғзида осилган сабзи билан турган ҳолатда гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Дарҳақиқат, сабзи истеъмол қилиш Холанднинг автомобилдаги эрмагига айланганга ўхшайди, баъзилари у шунчаки ёш мухлисларига соғлом овқатланиш учун яхши ўрнак кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, деб тахмин қилишмоқда.

Бошқаларнинг фикрича, бу усул жорий мавсум Премьер-лиганинг тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилиш сири саналади, Холанд "шаҳарликлар" таркибида 22 ўйинда 26 та гол урган.

Out Of Context Football Холанд машинасида сабзи еяётгани тасвирланган бир нечта суратларни Twitter аккаунтига жойлаштирди ва бу пост муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кузатувчилардан бири: "Фарзандларингизга сабзини истеъмол қилишларини айтинг, шунда улар Холандга ўхшаб қолишади" деса, бошқаси шундай деб ёзган: "Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи".

Эслатиб ўтамиз, "Сити" форварди айни дамда топ-5 чемпионатларида тўпурар бўлиб турибди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика