UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  26 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  8 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

ЎзПФЛ WLF билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

ЎзПФЛ WLF билан ҳамкорлик қилади

Теглар :  ПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси (world leagues forum) таркибига қўшилиши мумкин.

Бу ҳақда ташкилот бош котиби Жером Перлемуте Куала Лумпур шаҳридаги йиғилишда маълум қилган.

Перлемуте ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан суҳбатлашиб, ташкилот вакилларини шу йилнинг октябрь ойида Дубайда бўлиб ўтадиган Жаҳон футбол лигалари ассоциациясининг йиғилишига кузатувчи сифатида таклиф қилган.

Маълумот учун, бугунги кунда 44 мамлакат футбол лигалари WLF аъзоси ҳисобланади. Ассоциациянинг бошқарув кенгаши аъзолари ҳам диққатга сазовор: Ричард Мастерс (Англия Премьер-лигаси ижрочи директори), Энрике Бонилья (Мексика лигаси раиси), Дон Гарбер (MLS раҳбари, АҚШ). Айни вақтда ассоциацияга АҚШ, Канада, Мексика, Англия, Испания, Голландия, Франция, Германия, Туркия, Дания, Италия, Португалия, Польша, Украина, Швейцария, Бельгия каби мамлакатлар аъзо ҳисобланади. Осиё қитъасидан эса Япония, Қатар, Саудия, БАА, Австралия, Таиланд, Жанубий Корея мамлакатлар Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика