UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  3 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  7 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  20

ЎзПФЛ раҳбари ва CАФА бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎзПФЛ раҳбари ва CАФА бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Теглар :  ПФЛ CAFA
Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CАФА) бош котиби Улуғбек Каримов ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев У20 Осиё кубогининг финал учрашуви арафасида учрашув ўтказди.

CAFA бош котиби 17-март куни Coca-Cola Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” марказий учрашувини стадионда кузатди. 18-март куни эса Лига офисига ташриф буюрди. Хабарингиз бор, айни вақтда CAFA тарихда илк бор ўзига аъзо ассоциацияларнинг миллий терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа ташкил қилиш ишлари билан банд. Режа амалга ошса, мазкур мусобақада 8 мамлакат миллий терма жамоалари иштирок этиши катта эҳтимол.       


ЎзПФЛ эса Марказий Осиё мамлакатлари профессионал футбол лигалари билан ҳамкорликда футбол клублари иштирок этадиган мусобақа сари босқичма-босқич яқинлашишни режалаштирган. Аввалроқ Лига бу режасини ОФК томонидан ташкил этилган Элит клублар мусобақалари ишчи гуруҳининг йиғилишида ҳам маълум қилганди. Эндиликда бу ғояни CAFA ҳам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишини маълум қилди.


Маълумот учун, Лига кубоги юзасидан март ойи аввалида Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол лигалари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Шунингдек, 2022-йилнинг июлида ЎзПФЛ вакиллари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистон лигаси вакиллари билан ҳам маслаҳатлашув ўтказганди. Мусобақа ташаббускори сифатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тез орада ўзининг дастлабки конкрет таклифини Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон лигаларига тақдим этади. Бошланишига клублар иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши, кейинчалик у расмий мусобақага айланиб бориши кўзда тутилган. 


Ўз навбатида Лига CAFA ташкил этишни режалаштираётган миллий терма жамоалар иштирокидаги мусобақани ўтказиш юзасидан барча ёрдамга тайёр эканлигини билдирди. Айни вақтда Ўзбекистондаги стадионлар бундай масштабдаги мусобақаларни ўтказиш талабларига тўла жавоб беради. Қолаверса, миллий терма жамоанинг Ўзбекистондаги учрашувларини футбол мухлислари ҳам соғинган.


Ишонамизки, 2023-йил CАФА аъзо мамлакатлари ҳамда Марказий Осиё футбол лигаларининг ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга чиққан мавсум сифатида тарихда қолади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика