UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   6 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  11 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  12 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1

ЎзМТРК Англия Премьер-лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олади Янгиликлар

ЎзМТРК Англия Премьер-лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олади

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телерадиоканали учун футбол бўйича Англия Премьер-лигаси ўйинлари трансляциясини сотиб олади.
Бу ҳақда ЎзМТРК раҳбари Алишер Ходжаев 10 июль куни компания ходимлари билан ўтказилган мажлисда маълум қилган.

Маълум қилинишича, ЎзМТРК айни вақтда футбол бўйича Англия Премьер-лигаси, шунингдек, Италия «А» Серияси ҳамда Испания Примьероси ўйинлари трансляциясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. ЎзМТРКдаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, айни вақтда ушбу мусобақаларни Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилувчи ширкатлар ЎзМТРКдан 1 миллион евро атрофида маблағ сўраган.

Kun маълумотларига кўра, ҳозирги кунгача Англия Премьер-лигаси ўйинларини Ўзбекистонга трансляция қилиш ҳуқуқи ҳуқуқ эгалари томонидан AMI (Advisers Media International), Испания ва Италия чемпионатларини Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатиш ҳуқуқи эса EBEL (Eurasian Broadcasting Enterprise LTD) компанияларига сотиб бўлинган ва ЎзМТРК дастлаб ҳуқуқларни сотиб олиш бўйича айнан шу компаниялар билан музокара олиб борган. Бироқ улар қўйган нарх ЎзМТРКни қониқтирмагани учун, ҳозирда бевосита чемпионатларнинг ўзи билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телерадиоканали кўп йиллардан бери трансляция ҳуқуқини сотиб олмай, Англия Премьер-лигаси ва Европанинг бошқа миллий чемпионатлари ўйинларини намойиш этиб келган. Бироқ 2012 йил май ойида, маълумотларга кўра, AMI ва EBEL компанияларининг тегишли мурожаатларидан сўнг, «Спорт» телерадиоканали Англия, Италия ва Испания чемпионатлари ўйинлари трансляциясини тўхтатган ва ушбу мусобақаларнинг сўнгги тур ўйинлари телеканал томошабинларига намойиш этилмаган.

Қайд этиш жоиз, ЎзМТРК сўнгги халқаро йирик спорт мусобақалари, жумладан, футбол бўйича 2008 ва 2012 йилги Европа чемпионатлари, 2010 йилги жаҳон чемпионати, шунингдек, Олимпиада ўйинлари баҳслари ҳуқуқларини мунтазам сотиб олади. Компаниядаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, ЎзМТРК бундай қисқа муддатли мусобақаларнинг трансляция ҳуқуқини сотиб олиш ва ундан фойда кўриш бўйича тизимни ишлаб чиққан ва фойда кўрган ҳам. Ушбу мусобақалар трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун қанча маблағ сарфлангани ва қанча фойда кўрилгани тўғрисида маълумотлар йўқ.

Қайд этиш жоиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Ўзбекистон Олий Лигаси телетрансляциялар ҳуқуқини сотиши ва бундан фойда кўриши ҳақида маълумотлар йўқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика