Ўзил: "Германия терма жамоасида ўйнаганимдан афсусланмайман"
13 янв 2021 07:12
Янгиликлар
Ўзил: "Германия терма жамоасида ўйнаганимдан афсусланмайман"
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германия терма жамоасидаги фаолияти ҳақида гапирди.
"Албатта, менда терма жамоа ҳақида бир нечта ажойиб хотиралар қолган: биз Бразилияда Жаҳон чемпиони бўлдик ва буюк немис футболи даврининг бир қисми бўлдик.
Мен ҳеч қачон Германия терма жамоасида ўйнаганимдан афсусдаман дея олмайман. Фаолиятим сўнггида кўп гаплаб бўлиб ўтди ва мен қароримдан афсусланмайман.
Ҳаётда олға қадам босиш керак ва мен DFB президенти Фритц Келлердан олган хатимдан миннатдорман", - деб ёзади Ўзил.
Эслатиб ўтамиз, ўйинчи Туркия президенти Ражаб Эрдоған билан тушган сурати сабаб унга қўйилган танқидлардан сўнг терма жамоадан кетган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар