

Твиттердаги We global football саҳифаси Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этаётган жамоаларнинг Россиядаги мундиалга бориш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилги Жаҳон чемпионатига бориш имкониятлари 37,83 фоиз билан баҳоланди. Ўзбекистон "Омад кулиб боқиши лозим" бўлган гуруҳга қўшилди. 5 сентябрь кунги рақибимиз Жанубий Кореянинг имконияти эса 72,71 фоизга тенг деб топилди. Сўнгги паллада мундиал чиптаси учун курашга жиддий равишда қўшилган Суриянинг имкониятлари эса 13,63 фоизга тенглаштирилмоқда. Бизни мағлуб этган Хитойнинг кўрсаткичи 0,25га тенг. Қатарда имконият қолмаган.




