

Унда Осиёдаги ҳакамлар қаторида Ўзбекистондан ҳам уч нафар ҳакам - Валентин Коваленко, Азиз Асимов ва Ильгиз Танташев иштирок этишади. Семинарни ФИФА ва IFAB мутахассислари олиб боришади. Улар орасида ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳам бор.
Таъкидлаш керакки, VAR тизими бўйича семинар 3 босқичдан иборат бўлиб, мазкур босқичлардан муваффақиятли ўтган ҳакамларга махсус сертификат тақдим қилинади ва улар учрашувларда VAR бўйича ҳакам сифатида фаолият олиб боришлари мумкин бўлади.
Ҳозирда ўзбекистонлик икки нафар ҳакам - Равшан Эрматов ва Жаҳонгир Саидовда VAR тизими бўйича иш олиб бориш учун сертификат мавжуд.



