UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  0 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  14 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  8 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.

Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 25 март куни Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи дориасидаги Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги муҳим учрашувни бошқаради.

Мазкур баҳсда Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин кўмаклашади. Захира ҳаками сифатида Рустам Лутфуллин, VAR тизимида эса Фирдавс Норсафаров ва унинг ёрдамчиси Аҳрол Рисқуллаев фаолият олиб боради.

2027 йилги Осиё Кубоги саралаши доирасида Тожикистон ва Тимор-Лесте терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзбекистонлик тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инструктор сифатида фаолият олиб боради.

20 март куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Япония – Баҳрайн баҳсида эса Владислав Цейтлин инструктор сифатида иш олиб боради.

Шунингдек, 20 март куни Тожикистон – Беларусь терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувида бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин ишлайди. Унга қанот ҳакамлари Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиясов кўмаклашади.

19 март куни Россия терма жамоаси Гренада билан бўладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳсни Ильгиз Танташев бошқаради, унга ёрдамчи ҳакамлар сифатида Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин фаолият олиб боради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика