UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Ўзбекистонга қарши майдонга тушадиган Боливиянинг ўртоқлик учрашувлари учун таркиби Янгиликлар

Ўзбекистонга қарши майдонга тушадиган Боливиянинг ўртоқлик учрашувлари учун таркиби

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Боливия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Аввалроқ биз Ўзбекистон терма жамоасининг Боливия ва Венесуэла қарши ўйинлар учун қайдномасини чоп этгандик. Рақиб қайдномасидан кимлар ўрин олган, деган савол очиқ қолаётганди.

Эътиборингизга бош мураббий Густаво Костас таркибга киритган футболчилар рўйхатини тақдим этамиз.  

  

Боливиянинг бўлажак баҳслар учун таркиби:

Дарвозабонлар: Карлос Лампе (Боливар), Гильермо Вискарра (Стронгест), Рубен Кордано (Боливар)

Ҳимоячилар: Хосе Сагредо (Боливар), Адриан Хусино (Стронгест), Роберто Фернандес (Боливар), Хайро Кинтерос (Сарагоса, Испания), Диего Медина (Алвайс Реди), Карлос Рока (Стронгест), Леонардо Забала (Сантос, Бразилия), Йомар Роча (Боливар), Марсело Суарес (Вильстерман);

Ярим ҳимоячилар: Дэнни Бехарано (Ламия, Греция), Рамиро Вака (Боливар), Борис Сеспедес (Серветте, Швейцария), Хайме Арраскаита (Стронгест), Габриэль Вилламил (Боливар), Мигель Терсерос (Сантос, Бразилия), Альваро Кирога (Стронгест), Давид Рибера (Роял Пари), Лучано Урсино (Стронгест);

Ҳужумчилар: Марсело Мартинс (Серро Портеньо Парагвай), Кармело Алгараназ (Боливар), Жейсон Чура (Стронгест), Жауме Куэльяр (Луго, Испания), Лукас Чавес (Боливар).


Терма жамоанинг сўнгги ўйинлари
Перу — Боливия 1:0
Сенегал — Боливия 2:0
Боливия — Бразилия 0:4
Колумбия — Боливия 3:0
Боливия — Бразилия 2:3


Ўйин тафсилотлари, трансляцияга боғлиқ маълумотлар кун давомида сайтимиз орқали ҳавола қилинади.  

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Саудиядаги йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик ўйинини 28 март куни Венесуэлага қарши ўтказади. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика