Ўзбекистонга гол урган ҳужумчи "Интер"га ўтяпти

Aslanov Jasurbek
13 фев 2024, 00:55
"Интер" эронлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олади.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Италия клуби Эрон терма жамоаси ва "Порту" форварди Меҳди Тареми билан шартнома тузиш борасида келишиб олишган.

Тареми янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Эронлик футболчи ҳамда "Интер" ўртасидаги битим ёзда имзоланади.

Меҳди Тареми 2023 йилнинг 23 ноябрида ЖЧ-2026 саралаш ўйинида (2:2) гол уришга муваффақ бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano