UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  0 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  9 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  11 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  26 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5

"Ўзбекистонда ўйнаш осон деб ким айтди? Мавсумни мухлисларимиз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар..." - "Қизилқум"нинг янги легионери Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

"Ўзбекистонда ўйнаш осон деб ким айтди? Мавсумни мухлисларимиз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар..." - "Қизилқум"нинг янги легионери Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

Таркибда катта ўзгаришларга қўл урган "Қизилқум" бош мураббий Асрор Алиқулов бошчилигида Туркияда тайёргарликни олиб бормоқда.

Навоийликлар маҳаллий футболчилар билан бир қаторда, легионерлар хизматига ҳам умид боғлаган. Клуб яқинда россиялик футболчи Николай Тарасов билан шартнома имзолаганини эълон қилди. У айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Легионердан янги жамоаси ҳақидаги фикрларини тингладик. 


Расман: Николай Тарасов "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди


— "Қизилқум" футболчиларига ўз оила аъзоларидек қабул қилишгани учун раҳмат айтаман. Коллективда дўстона муҳит бор. Ўзбекистон чемпионати ҳақида аввалдан илиқ фикрлар эшитганман. Бу ерда техникага катта эътибор қаратишади. Суперлига жамоалари табиий майдонлардан фойдаланади. Инфратузилма яхши даражада. Чемпионат бошланишини барча қатори мен ҳам интиқ бўлиб кутмоқдаман.

— Тўғрисини айтсам "Қизилқум" ҳақида кўп нарса билмас эдим. Футболчилар техник қобилияти бор. Билмадим, Ўзбекистон чемпионатида ўйнаш осон деб ким айтди билмадим, лекин менда ундай фикр йўқ. Умуман олганда Суперлига оддий мусобақа ҳисобланмайди. Кураш қаттиқ кечади. Индивидуал кучли ижрочилар бор. Барча ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 

— Қуръада ким билан тушишимизни фарқи йўқ. Лекин албатта мавсумни мухлисларимиз кўз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар қуръа бизга шундай вазиятни тақдим қилса. Ҳар бир ўйинга бир хил тайёрланамиз, ғалаба руҳида майдонга тушамиз. 

— Ўртоқлик учрашувларида рақибларни кучли ёки кучсиз дейиш ноўрин, деб ўйлайман. Муҳими мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш. Кучли жамоалар билан ўйинларда ўз имкониятларимизни кўриб оламиз. Бу чемпионат олдидан яхши фойда бериши шубҳасиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика