UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  668 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ! Янгиликлар

Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ!

Кеча тунда телеграм каналимизда эълон қилинган видео кўпчиликнинг қалбини ларзага солган бўлса керак.

Видеода бемор ҳолда ётган "Андижон" футбол клуби матбуот котиби Абдулҳафиз Абдулазиз ўғлининг мурожаати чиққан. Бу видеода Абдулҳафиз ака Истанбулдаги касалхонада жуда ҳолсиз ётгани, Тошкентга қайтиб кетишга шароити йўқлиги, ёнида пули қолмаганидан аянчли тарзда нолиб, Туркия президентига мурожаат қилган.

Эътибор беринг, мурожаат "Андижон" клуби раҳбарияти ёки бўлмасам Ўзбекистон ҳукуматига эмас, балки Туркия президентига қаратиляпти. Мана шу видео чиққанидан сўнг бир неча соат ўтди, тонг отиб яна бир кун бошланди. 

Лекин футболимиз катталаридан ҳалигача ҳеч ким бу видеога муносабат билдиргани йўқ. ЎФА, ПФЛ каналлари жим. ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳам телеграмда канал юритади, лекин охирги қўйган пости Украинадаги урушга тааллуқли иккита сурат.

Ёки бўлмаса ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиевнинг ҳам канали бор. Айтайлик, Равшан Эрматов телефон қилиб (ҳар ҳолда видеони кўрган бўлса керак), Даврон, ЎФА Абдулҳафиз акага ёрдам қўлини чўзишга тайёр деб ёзворинг деб айтиш шунчалик қийинми? 

Йўқ, ЎФАдан бундай гап чиқиши умуман хаёлга келмайди. Кимсан футбол профессори Рустам Акрамов ҳолидан хабар олмаган ташкилот оддий бир матбуот котибининг тақдири билан қизиқадими. 

Қўлимиздан фақат томоша қилиш келади. Ҳар ҳолда футболда шундай. Биз яхшиси четда туриб қани нима бўларкин деб кузатамиз. Ўзбек футболида бирлашиш деган нарса йўқ. Ҳамма бир киши, бир киши ҳамма учун деган мақол умуман бизга тўғри келмайди. 

Гап "Андижон" клуби Абдулҳафиз акани Туркияда қолдириб келганида эмас, гап у кишини пулсиз қолдириб келганида. Пули йўқ у кишининг. Туркияда пулсиз, суғуртасиз беморларга қарашмайди.

Бу видеодан осонгина шуни тушунса бўлади: Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ. Бўлса ҳам озгина. Матбуот котиби - бу керак пайт фойдаланса бўладиган буюм. Соғ пайтингиз ишлатишади, касал бўлиб қолсангиз, "узр, укам" жойни бўшатинг.

Аслини олганда Ўзбекистон футболида ҳеч кимнинг қадри йўқ. Сиз фақат жамиятга соғ пайти кераксиз. Бошингизга мушкул тушса, футболчи жароҳат олса, мураббий шамоллаб қолса, раҳбар касалхонага тушиб қолса - қолганлар шунчаки лоқайд томошабин. 

Ўйлаймизки, вазиятни ЎФА ва ПФЛ тезкорлик билан ўрганиб чиқади, қолаверса "Андижон" клуби ҳам ўз ходимининг тақдирига бефарқ қараб турмайди. Чунки гап инсон саломатлиги ҳақида боряпти. 

Барса Блогер.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика