UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Ўзбекистонда энди футболчилар ҳам допинг текширувидан ўтишади Янгиликлар

Ўзбекистонда энди футболчилар ҳам допинг текширувидан ўтишади

Теглар :  ЎФА
Футболимизда яна бир янгилик.

Хабарингиз бор, юртимизда соғлом ва хаққоний спортни тарғибот қилиш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг кодекс ва стандартларини Ўзбекистонда самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлигига барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Қарор билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг «Миллий антидопинг хизмати» негизида «Спорт психологияси бўлими"ни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, Агентлик таркибида 3та бўлим ва 2та комиссия ташкил этилиши натижасида спортчилар, мураббийлар, спорт тиббиёти ходимлари ва бошқа мутахассисларга соғлом ва ҳаққоний спортни тарғиботи ҳамда тақиқланган дори воситалари ёки услублар назоратини таъминлаш каби допингга қарши курашиш борасидаги қатор муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, миллий чемпионатимизда ҳалол футболни тарғиб қилиш, турли қинғирликлар ва ғирромликларга барҳам бериш мақсадида, футболчилар ўртасида ҳам допинг текшируви йўлга қўйилади.

Футбол учрашувлари якунига етганидан кейин ПФЛ расмий вакилининг талабига кўра жамоадаги исталган футболчи (ҳаттоки у майдонга тушмай, фақат захирада ўтирган бўлса ҳам) допинг текшируви учун олиб қолинади.

Бундан ташқари, допинг текширувини амалга оширувчи махсус мутахассислар исталган жамоанинг машғулотига ташриф буюриб, исталган футболчини ёки бутун жамоани допинг текширувидан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Текширувлар натижасида, таъқиқланган моддаларни истеъмол қилган футболчилар аниқланса, уларга нисбатан қатъий жазо чоралари қўлланилади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика