Ўзбекистонда 2022 йилги трансфер ойналари қачон бўлиши маълум
Narzulla Saydullayev
19 июл 2021, 16:45
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2022 йилги мавсум учун трансфер ойналари саналарига ойдинлик киритди ҳамда ФИФАда рўйхатдан ўтказди.
2022 йилги мавсум учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш даври сифатида 6 декабрь – 26 февраль саналари белгилаб олинди. Шунингдек, мавсум давомида 4 июль – 30 июль саналарида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун қўшимча трансфер ойнаси очилади.