UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  7 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  30 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Францияга қарши оқ либосда ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Францияга қарши оқ либосда ўйнайди

5 июль, шанба куни Трабзон марказидаги «Зўрлу» меҳмонхонасида Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги «Йэни Шеҳир» стадионида U-20 ЖЧ-2013 чорак финал босқичи доирасида Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўзаро тўқнашади. Ушбу ўйин арафасида ҳар иккала терма жамоа менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни ФИФА бош координатори Жон де Луиза ва ўйин комиссари, индонезиялик Жавҳар Ҳасан олиб борди.

Учрашувда Трабзондан 50 дақиқалик масофада жойлашган Ризе шаҳрида ўтказиладиган ўйиннинг хавфсизлик, маркетинг, медиа, тиббий, ҳакамлик ва бошқа ташкилий масалалари бўйича маълумотлар берилди. Томонларни қизиқтирган саволларга жавоблар топилди.

Йиғилишда 6 июль куни бўладиган ўйинда жамоалар қандай рангли либосларда ўйнашлари аниқлаб олинди. Унга кўра, Франция ёшлар терма жамоаси анъанавий кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса мусобақа давомида иккинчи марта ўзининг оқ рангли либосларидан фойдаланади. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари бунгача фақат Хорватияга қарши гуруҳ босқичи учрашувида оқ либосларда ҳаракат қилишган эди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Трабзон шаҳрига 3 июль куни етиб келган эди. Шаҳар ва ёндош ҳудудларда, жумладан, Ризеда ҳам ҳаво булутли бўлиб турибди ва бирор кун қуёш бор бўйи билан кўрингани йўқ. «Ўйин ўтказиладиган майдоннинг ҳозирги ҳолати, уни ўйин учун асраш зарурати ва айни вақтдаги иқлим шароитидан келиб чиқиб, ўйинолди расмий машғулотларини машғулот майдонларида ўтказишга рози бўлганликлари учун терма жамоаларга миннатдорлик билдирамиз», - деди бош координатор.

Эслатиб ўтамиз, Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 чорак финал учрашуви 6 июль, жума куни, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Учрашувни бразилиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Терма жамоа етакчи ҳимоячилари – Сардор Раҳмонов ва Бобурбек Йўлдошев дисквалификация сабаб ушбу ўйинда майдонга туша олмайди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика