UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  6 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  1 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  1 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  13 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  8

Ўзбекистон - Хитой: Превью Янгиликлар

Ўзбекистон - Хитой: Превью

Эртага, Австралиянинг Брисбен шаҳрида Осиё Кубоги «B» гуруҳи 2-тур ўйинида Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади.
Қайд этиш лозим, иккала терма жамоа тўрт йил олдин Қатардаги Осиё Кубоги баҳсларида ҳам бир гуруҳдан жой олишган ва ўшанда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди.

Маълумот ўрнида, эртага бўлиб ўтадиган баҳс иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 10-ўйин бўлади. Бунгача терма жамоалар ўзаро 9 маротаба ўзаро куч синашган ва унга кўра кичик устунлик Ўзбекистон терма жамоаси тарафида. Ўтказилган 9та ўйиннинг 5тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 3 маротаба Хитой ўзаро ўйинларда ғалабага эга. Яна бир учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати Ўзбекистон фойдасига - 15:11.



Яна бир қизиқ маълумот - Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги баҳсларида Хитой терма жамоасига мағлубиятга учрамаган. Терма жамоалар Осиё Кубокларида ўзаро уч маротаба ўйнашган ва уларнинг иккитасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, бир учрашув дуранг биланг якунланган.

Ўзбекистон ва Хитой терма жамоаларининг Осиё Кубоги баҳсларидаги ўзаро ўйинлари:

Осиё Кубоги-1996.
Гуруҳ босқичи.
Ўзбекистон - Хитой 2:0.

Осиё Кубоги-2007.
Гуруҳ босқичи.
Хитой - Ўзбекистон 0:3.

Осиё Кубоги-2011.
Хитой - Ўзбекистон 2:2.


Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида эса Хитой терма жамоасининг кўрсаткичи яхшироқ. Хитой терма жамоаси учун Австралиядаги мусобақа ҳисоб ўн биринчиси бўлса, Ўзбекистон терма жамоа учун мазкур мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси саналади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаб мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган. Хитой терма жамоаси мусобақалар тарихидаги энг яхши натижасини 1980 ва 2004 йилларда қайд этган - ҳар икки сафар ҳам Хитой терма жамоаси финалда мағлуб бўлган.



Таъкидлаш жоиз, Хитойга қарши учрашувда бир қатор футболчилар терма жамоа сафидаги ўйинлари сонини янгилашлари мумкин. Жумладан, 1-турни дисквалификация сабаб ўтказиб юборган Ислом Тўхтахўжаев Хитойга қарши ўзинининг 40-учрашувини ўтказиши мумкин. Шунингдек терма жамоа ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳам ўз ўйинлари сонини 65тага етказиб қўйиш имкониятига эга. Терма жамоадаги ўйинлари сони бўйича рекордчи ҳисобланган Тимур Кападзе учун Хитойга қарши ўйин фаолиятидаги 118-ўйин бўлиши мумкин.



Осиё Кубоги-2015. B гуруҳи, 2-тур.
14 январь. Брисбен. Тошкент вақти билан соат 14:00.
Хитой - Ўзбекистон
Бош ҳакам
: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла (БАА), Ҳасан Муҳаммад Хасан Ал Маҳри (БАА)
Захира ҳаками: Хеттиканканамаге Перера (Шри-Ланка)
Бешинчи ҳакам: Дение Гедара Хематунга (Шри-Ланка)
Назоратчи: Ленни Эдвард Макгрегор (Австралия)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика