UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  56 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  13 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3

Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада? Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада?

Қизилўрданинг "Қайсар" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ўртасидаги фарқ нимада эканлигини айтиб ўтди.

"Ўзбекистонда футбол кўпроқ техникага асосланган ва камроқ тўқнашувларга эга. Тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратилади. Бу ерда (Қозоғистонда – таҳр.) кураш кўпроқ, Европа футболидек. У ерда (Ўзбекистонда – таҳр.) Осиё футболига гувоҳ бўласиз. 

Асосий фарқ инфратузилмада. У ерда яхши стадион ва машғулот базаси бўлмаган клубни билмайман. Барча майдонлар табиий, у ернинг иқлими бунга имкон беради. Бу ерда ҳам буни қилиш мумкин, лекин сунъийни афзал кўришади. Қозоғистонда кўп жамоалар ё умуман базага эга эмас ёки талабларга жавоб бермайдиган қароргоҳга эга. Улар ўнлаб йиллар давомида инфратузилмага сармоя киритиб келишган. Стадионларнинг барчаси 2005-2016 йилларгача қурилган. Ҳар бир вилоятда яхши стадион бор", – деди Кумиков.

Кумиков бошчилигидаги "Қайсар" 2023 йилги миллий чемпионат жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. 60 ёшли россиялик мутахассис Қозоғистоннинг "Атирау", "Ордабаси", "Шахтёр", "Элимай", "Есиль" клубларини ҳам бошқарган бўлса, Ўзбекистонда "Андижон", ОКМК, "Насаф", "Машъал" клубларида фаолият юритган.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика