UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  2 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  8 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  4 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  12 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  5

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Испания U-21 билан нурсиз дуранг қайд этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Испания U-21 билан нурсиз дуранг қайд этди

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Испания U-21 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини якунланди.


 Ўзбекистон U-23 — Испания U-23 0:0

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Тимур Гайнулин, Акобирхўжа Шукуруллаев

Ўзбекистон — 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов (13. Элдор Бегимов,10), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 11. Отабек Жўрақўзиев, 14. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 17. Абдурауф Бўриев, 19. Хусайн Норчаев, 22. Алишер Одилов
Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар: 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 1. Отабек Боймуродов, 4. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 6. Бегзод Шамсиев, 7. Хожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 15. Шерзод Эсанов, 20. Руслан Жиянов, 23. Диёр Ҳолматов, 24. Одилбек Абдумажитов, 25. Умарали Раҳмоналиев.

Испания U-23 — 1. Аленхандро Итурбе, 3. Рафа Марин, 4. Арнау Мартинес, 7. Илиас Ахомах, 8. Бенат Турриентес, 10. Габри Вейга, 11. Карлос Мартин, 15. Альваро Каррерас, 18. Пабло Торре, 20. Диего Лопез, 22. Хуго Новоа
Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар: 2. Ассане Диао, 5. Алехандро Франсес, 6. Хави Гуерра, 9. Самуэль Омородион, 12. Икер Муньоз, 13. Альваро Акевес, 14. Давид Торрес, 16. Хуан Луис, 17. Фермин Лопес, 21. Франсиско Перез, 23. Пабло Кампос.

Огоҳлантириш: Ҳусайин Норчаев 37, Маҳмуд Маҳамаджонов 55, Шоҳжаҳон Султонмуродов 76

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЗАРБА. Умарали Раҳмоналиев жарима зарбасини ўзи тепди. Ноаниқ. 

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. Испания, Фермин Лопес 

83. Сўнгги 10 дақиқалик ўтиб бормоқда. Гол кўрамизми?

78. Маълумот учун, Ўзбекистон илк бор 2003 йил БАА мезбонлик қилган U-17 Жаҳон чемпионатида Испания билан тўқнаш келган. Ўшанда Нестеров қўриқлаётган дарвозага Андрес Иньеста тўп киритганди. 

76. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Шоҳжаҳон Султонмуродов

72. Франсиско Перез жарима майдончаси ичида дарвозамизни ишғол қилишга яқин келди. Зарба ноаниқ. 

60. ЗАРБА. Фермин Лопес ўзи ишлаган жарима зарбасини ўзи амалга оширди. Бироқ зарба ноаниқ. 

60. Испания ёшлар терма жамоаси жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. 

59. Бизда вазиятлар кўпроқ юз беряпти. Фақат гол керак. 

57. ЗАРБА. Холматовнинг бурчакдан амалга оширган узатмасини Абдумажидов боши билан дарвозага ноаниқ йўллади. Вазият хавфли эди. 

55. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Маҳмуд Маҳамаджонов

50. ЗАРБА. Яна Диёр Холматовдан зарба. Ноаниқ. 

48. ЗАРБА. Гуерранинг зарбасини Боймуродов қайтарди. 

47. ЗАРБА. Диёр Ҳолматов 15 метрлардан зарба йўллади. Ҳисоб очилиши мумкин эди. Зарба ноаниқ. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Иккинчи бўлимда таркиблар деярли тўлиқ ўзгарди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

40. Пабло Торре вакилларимизга кўп қўполлик ишлатяпти. Жазоси битта сариқ, тамом. 

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ҳусайин Норчаев

35. Ўйин тенгкурашлар остида давом этмоқда. 

33. Гарчи рақиб номдор Испания бўлсада ҳозирча икки жамоа ўртасида катта фарқ кўзга ташланмаяпти. 

30. ЗАРБА. Жасур Жалолиддиновдан зарба. Ноаниқ. 

23. ЗАРБА. Одиловнинг зарбаси анча ноанқ. 

20. ЗАРБА. Хуго Новоанинг зарбасини Абдунабиев бартарф этди. 

17. ЗАРБА. Илиас Ахомах қанотдан яхши кириб бориб Габри Вейгага тўпни узатди. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб чиқиб кетди. Юлдузлар ҳам адашади. 

10.ЎЗГАРИШ.  Бир неча дақиқа олдин жароҳат олган Саидазамат Мирсаидов жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Элдорбек Бегимов тушди. 

8. Испания олдинга ўтди. Ҳимоячиларимиз кўмагида Абдунабиев тўпни эгаллаб олди. 

5.Футболчиларимиз илк дақиқалардан анча фаол ҳаракат қилмоқда.

2. ЗАРБАААА. Иброҳимҳалил Йўлдошев тезкорлик билан кириб бориб зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

Ўйин бошланди. 


- Учрашувга барча нарса шай. 

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика